Белимдан юқориси ишламаяпти
Дата релиза:
Просмотров: 192
Просмотров: 192
Средний балл: 0
— Ғофир, — деди Ойбек. — Мажлисга кирасан-а? Бир кўп масалалар бор.
— Мазам йўқроқ, — деб баҳона қилди Ғафур Ғулом.
— Ия, нима бўлди, ўртоқ?
Ғафур ака чап кўкрагини кўрсатиб, шу ерим қаттиқ оғриб турипти, деди.
Бир оздан кейин иккови яна учрашиб қолишди.
— Ғофир, мажлисга кирасан-а, бир кўп масалалар бор.
— Мазам йўқ, — деди Ғофур ака.
— Ия, нима бўлди, ўртоқ?
Ғофур ака аввал қайси кўкрагини кўрсатганини унутиб ўнг кўкрагини кўрсатди.
— Шу ерим жуда оғриб турипти.
— Боя чап кўкрагим оғрияпти дегандинг. Энди ўнг кўкрагингни кўрсатяпсан. Мени лақиллатяпсанми, ғўдайган?
Ғафур Ғулом дарров жавоб қидди:
— Э, оғайни, умуман, белимдан юқориси мутлақо ишламай қўйди.
Ойбек аканинг унга раҳми келди.
— Ундоқ бўлса дарров уйингга бор. Шофёрга айтаман, обориб қўяди.
Ғафур ака унга миннатдорчилик билдириб, машинага ўтирди-ю дўсти Ахмаджон заргарнинг тўйига равона бўлди.
- Теги:
Белимдан, ишламаяпти, юқориси
Ваши отзывы
- Коментарии