ялмогизга айланган гузал!
Дата релиза:
Просмотров: 192
Просмотров: 192
Средний балл: 0
шоир Бахтиёр Турсунов.
Хазил шеър.
Мухаббатим, мехрим, виждоним,
Бир нозанин барчасин олди.
Унга тенг келолмас хатто малаклар,
Қалбим унга боғланиб қолди.
Сокин эди, сўзлари маюс,
Қалбга роса қувончлар тўлди.
Саболарда учди ҳаёлим,
Эс хушимни шу гўзал олди.
Малак билан топишди қалблар,
У осмонда, мен эса пастда,
Уйим, ховлим гулларга тўлди,
Тўй бўлибон ўтди бирпасда.
Чўчиб турдим қандайдир бонгдан,
Халоватим буткул йўқолди,
Гўзал дидли жаноним тонгда,
Ялмоғизга айланиб қолди.
Ўша гўзал, ўша сарвқомат,
Эртасига ўзгарди чунон,
Туни билан қандай айланди,
Юрагимни кемирар гумон.
Сехрмикан, билмам, афсунми?
Киприклари токчада турар,
Билмай қолдим кечами, кунми
Одамларга ит бўлиб хурар.
Яноғида турфа эгатлар,
Силлиқ эди, мен кўрганимда,
Иягида бор экан патлар,
Кўрмабман-а, хол сўрганимда.
Ижарага олган эканми?
Эртасига топмадим қошни,
Жононимга кўзлар текканми?
Энди қайга урайин бошни?
Юздан ошган, чоғимда ёши,
Қандай қилиб қиз бўлди экан?
Тақир экан хаттоки боши,
Юрагимга санчилди тикан.
Хушёр бўлинг ўртоқ бўйдоқлар,
Ёр танлашда адашманг мендек,
Қаро бўлар сиз кўрган оқлар,
«Айтмабсиз» деб сўнг сақламанг кек.
Кутинг, юзларини ювгунча,
Бир икки йил ҳеч нарса эмас,
Билиб олинг гулми, у ғунча?
Йўқса сизга ҳаёт татимас.
Ваши отзывы
- Коментарии