Ярим кечаси соат 2 да телефон жиринглади: – Ухлаётувдингми? – Йўқ, жин урсин! Сени қачон телефон қиларкан, деб кутиб тургандим!!! * * * Болтасини кўтарган жаллод кундага боши қўйилган маҳкумга деди: – Бошингни қимирлатма, яна қўл-пўлингга тегиб кетмасин. * * * Ҳайвонот боғида: – Бу Африка фили, буниси эса Ҳиндистон фили. – Иккисининг нима фарқи бор? – Жуда катта фарқи бор. Африкалик филнинг исми Бобо, ҳинд филиники эса Рам. * * * Ҳайвонларни ҳимоя қилувчи "Чиябўри” ташкилотининг фикрича, ҳайвонларни териси учун ўлдириш бориб турган шафқатсизликдир. Уларни тутиш ва терисини шилиб олиб, яна озодликка чиқариб юбориш лозим. * * * Йигит билан қиз ўриндиқда хаёл суриб ўтиришибди. Қиз йигитдан сўради: – Нима ҳақида ўйлаяпсан? – Сен нимани ўйлаётган бўлсанг мен ҳам шу ҳақида ўйлаяпман. – Хаёлингга ҳам келтира кўрма, дод солиб бақираман! * * * Тўрдаги олтин балиқ чолдан сўради: – Кампиринг ҳали тирикми? – Ҳа, тирик. – Мени қовуриб еявер. * * * Судда: – Ўғирлик қилаётганингизда хотинингиз, бола-чақангиз борлигини ўйламадингизми? – Ўйлаганим учун ўғирлик қилдим-да, жаноб судья. * * * Судда: – Нега ҳамма ўғирликларни бир ўзингиз қилгансиз? – Бу замонда инсофли шерик топиш ҳам муаммо бўлиб қолди, жаноб судья. * * * Судда: – Сиз бир ҳафта ичида тўққиз марта ўғирлик қилибсиз. Қандай қилиб бунга эришдингиз? – Туну кун тиним билмай ишладим, жаноб судья. Агар ҳамма ҳам мен каби ўз касбини севганида, жон куйдирганида эди, анча ривожланиб кетган бўлардик. * * * Икки дўст суҳбати: – Мен хотинимдан ташқари бирор бир аёлга қиё боқмаганман. Сен ҳам шундай деб айта оласанми? – Айта оламан. Фақат бу гапни гапирганда бунчалик жиддий туролмайман, холос. * * * 1943 йил. Концлагер. Карнай орқали эълон қилинмоқда: "Бугун яҳудийлар билан лўлилар ўртасида сузиш мусобақаси бўлиб ўтади. Яҳудийлар қора, лўлилар сариқ қалпоқда сузадилар. Сувдаги тимсоҳларда эса ҳеч қанақа қалпоқлар бўлмайди”. * * * Икки одамхўр масхарабозни тутиб олишди. Кейин ея бошлашди. Тугатаётганларида бири иккинчисига деди: – Билмадим, бунинг нимаси кулгили экан...