Kuldirgich: Latifalar

kod
– Мажлисда маъруза бўлаётганда ухлаб қолмасликнинг ягона йўли бор.
– Хўш.
– Минбарга чиқиб сўзлаш лозим.
* * *

Зўр бериб ишлаётган дурадгор хотинидан сўради;
– Қаламим қаерда?
– Ана, қулоғингизга қистириб олгансиз-ку.
– Э, аҳмоқ хотин, ишим кўплигини биласан-ку. Қайси қулоғимдалигини ҳам айтсанг бўлмайдими?!
* * *

Она қуён овчи кўриб болаларига деди:
– Қани қулоқларингни ёпинглар.
– Нега, милтиқ овозидан қўрқмаймиз-ку.
– Милтиқ учун эмас. Ҳозир бу овчи отади, кейин ўқи қия кетгани учун уят гапларни айтиб сўкинади.
* * *

Бир киши барга ит етаклаб келди ва ҳамма билан итим гапира олади деб гаров ўйнади. Лекин шунча мажбурласа ҳам ит миқ этмади. Абгор бўлиб ташқарига чиқди ва кўппакка бақирди;
– Ит барибир итлигини қиларкан-да! Сен кўппакни деб қанча пулимни ютқаздим.
– Хафа бўлманг, хўжайин, мен узоқни кўзладим. Энди эртага гаров ўйнаб бу пулларни беш баробар қилиб чиқариб оласиз.
* * *

Иккита пашша суҳбатлашяпти;
– Одамдек аҳмоқ жонзот бўлмаса керак.
– Нега унақа дейсан?
– Аҳмоқ бўлмаса, шифтни шунча безатиб, ўзи полда юрармиди?!
* * *
Бир кишининг иккита тўтиси бор эди. Узоқ сафарга кетиб қайтиб келса биттас гапириб қолди: "Хотининг сенга хиёнат қилди, хотининг сенга хиёнат қилди...”
Жаҳли чиқиб хотинини роса дўппослади ва ишга кетди. Қайтиб келса, гапирган тўти йўқ. Хотини елка қисди. Иккинчи тўтидан сўради.
– Мен айтишим мумкин. Фақат иккита шартим бор. Адвокатим ёнимда бўлсин ва печка ўчириб қўйилсин.

Ваши отзывы

  • Коментарии
Яндекс.Метрика