Ойиси Болтавойдан сўрабди: — Ошхонада икки бўлак торт бор эди. Ҳозир унинг бир бўлаги қолибди. Буни менга тушунтира оласанми? — Албатта! Қоронғи эди, шунинг учун иккинчи бўлакни кўрмабман!
*** — Айтинг-чи, яхши қиз, илгари сизга ҳеч ким Мадоннага ўхшар экансиз, деб айтмаганми?! — Йўқ, ҳеч қачон! — Тўғри! Ўхшамас экансиз!
*** Бир ходим ишга келмабди. Шу вақтгача у ҳеч қачон кеч қолмаган экан. Иш бошлангандан уч соат ўтгач, бояги ходимнинг хотини қўнғироқ қилиб, эри вафот этганини билдирибди. — Худога шукур-ей, — дебди бошлиқ. — Ҳар хил хаёлларга бораётувдим...
*** Фабрика директоридан сўрашибди: — Маҳсулотларингизнинг нархи қанақа? — Келишилган нарх. — Буни қандай тушуниш керак? — Биз жамоамиз билан келишиб, маҳсулотларимизни арзон сотмасликка қарор қилганмиз.
*** — Тартиб-интизом ва тозалик — ходимларимизнинг энг асосий шиори бўлиши керак, — дебди иш сўраб келган йигитга корхона бошлиғи. — Масалан, сиз бу ерга киришдан аввал оёғингизни артдингизми? — Ҳа, албатта! — Иккинчидан, биз учун тозаликдан ҳам муҳим жиҳат — ростгўйлик. Корхонамизнинг эшиги олдида пол латта йўқ-ку?!
*** Бир одам доктор ҳузурига келибди: — Доктор, эшакдек ишлайман, чўчқадек овқатланаман, итдай чарчайман, нима қилишим керак? — Менга эмас, дардингизни ветеринарга айтинг!
*** Пештоқида «КЎНГИЛ СИРИНГИЗНИ ГУЛ ЁРДАМИДА ИЗҲОР ЭТИНГ!» шиори осилган гуллар дўконига бир йигит кирибди. — Менга бир дона атиргул беринг, — дебди у сотувчига. — Атиги биттами? — Ҳа... Мен жуда камгапман!
*** — Хотиним билан роса йигирма йил бахтли ҳаёт кечирдик... — Кейин-чи? — Кейин биз танишдик..