Qynoq va Yangi Latifalar to'plami

kod
Икки чукча осмонда учиб кетаётган самолётга қарамоқда:
– Ҳукумат самолётига ўхшайди?
– Жиннимисан, ҳукумат самолёти бўлганида олдида иккита,ортида иккита мотоцикл бўларди.
* * *

"Ҳеч ишимдан қониқмаяпман. Тушгача овқатлангим келиб қўлим ҳеч ишга бормайди, тушдан сўнг уйқу босади, иш унмайди. Камига ҳар доим менга оз маош тўлашяпти деган фикр тинчлик бермайди...”
* * *

Ака-ука ароқхўрлар ҳамиша бирга ичишар ва қадаҳ олдидан фақатгина "олдик” дейишарди. Бир куни ука бир дўстини бошлаб керди ва табиийки ароқ очилди. Меҳмон сифатида уканинг дўстига биринчи қадаҳ сўзи берилди. Меҳмон:
– Қани дўстлар, олдик, – дедию шарт кўтарди.
Ака афтини буриштирибгина ичди. Меҳмон кетганидан кейин ака укасига ёзғирди.
– Дўстинг қадаҳ сўзида мунча вайсади-я, гапи тугагунича иштаҳаларим бўғилиб кетди.
* * *

Малвина кечалари юлдузларга тикилар ва Буратино унга тақдим этган ягона бўсани эслаб ёлғизгина кўзидан милт-милт ёш оқизарди....
* * *

– Бемор, мен сизга қумга кўмилиб ётишни маслаҳат бераман.
– Ёрдам берармикан, дўхтир?
– Ёрдам берадими-йўқми, ҳарқалай ерга кўникаверганингиз маъқул-да...
* * *

Бир киши касал ётган дўстини кўргани келди. Касалнинг хотини унга эри оғир, жони узилиш арафасида эканлигини, иложи борича кўнгил кўтарадиган гаплардан гапириш кераклигини айтди. Ҳалиги киши касалнинг олдига кириб қувноқ овозда деди
– Қалай энди? Ўляпсизми!?
* * *

Икки киши кимсасиз оролга тушиб қолишди ва узоқ йиллар қолиб кетишди. Ниҳоят узо-о-оқдан кема кўринди. Бири қувонч билан деди:
– Ҳозир кема бизнинг соҳилимизга етиб келади ва ичидан одамлар тушади!
Иккинчиси:
– Ҳа, одамлар тушиши билан уларни ўлдирамиз ва бутун қишга етадиган гўшт ғамлаб оламиз!
* * *

Бир киши эшикни тақиллатди. Бир болакай эшикни очди.
– Бобонгни чақир.
– Бобомни бульдозер босиб ўлдирди.
– Ие... дадангни чақир бўлмасам.
– Дадамни ҳам, ойимни ҳам булдозер босиб ўлдирди.
– Қачон?
– Ҳозиргина.
– Сен нима қиляпсан унда бу ерда?
– Булдозер ҳайда-аб ўйнаб юрибман.

Ваши отзывы

  • Коментарии
Яндекс.Метрика