Рамазон охирлаганда кўнгилдан ўтган фикрлар.

kod
Нафсни тарбия қилиб
Иродани дўст тутиб,
Йймон синовда бўлиб,
 ўтди моҳи Рамазон.

Кимдир йиғлаб ўтказди,
кимдир «ухлаб” ўтказди-
ул, албатта, ютқазди,
 ўтди ахир, Рамазон!

Ийдул-Фитр келмоқда,
 демак, умр ўтмоқда.
 Бизчи, ҳали ботқоқда…
 Фикр қилмоқ қаёқда?!

Рамазони кутдингми? 
Рўзасини тутдингми?
Ғафлат уйқусида ё, 
аслингни унутдингми?

Мусулмон биродарим,
 сенгадур нидоларим.
Вақтни ғанимат билгин-
ки, фурсати оздур қулнинг!

Гуноҳи кўп бандамиз,
 гоҳ кофирга хандамиз.
Эсда тутгин, азизим,
ўткинчи  беш кундамиз.

Лекин…
Умидимиз Ўзидан,
оғишмасак Сўзидан
нажот топишимиз бор
умидвормиз, умидвор…

Тақво истаб интилган,
 нафсига жиҳод қилган,
гуноҳлардан тийилган
кўнгилга таскин керак.

Таскинни берар Ўзи,
бошқа Ким, Ундан бўлак?!
Ҳар неки, бўлса тилак 
Аллоҳдан сўраш керак.

Рўзамиз қабул этгин,
нуқсонларин кечиргин,
Янаги йил рўзасин
тутишни насиб этгин!

Каломда бор ҳиммати
"Солиҳларга жаннатим”
Бизга берган неъмати-
Улуғ айём муборак!

Ваши отзывы

  • Коментарии
Яндекс.Метрика