Андишани отини куркок атаманг.
Дата релиза:
Просмотров: 200
Просмотров: 200
Средний балл: 0
Бир бор индамадим, мени сўксангиз,
Иғво мағзавасин бошдан тўксангиз.
Аммо сукутимни ожизлик деманг,
«Андишанинг отини қўрқоқ атаманг»!
Не-не Фарходлар бор, чўт эмас асло,
Тоғни талқон қилиш уларга ҳатто,
Рақибга сўз демай турарлар қаранг,
«Андишанинг отини қўрқоқ атаманг»!
Бизга дедилар-ки, «бўлинг ҳокисор»,
«Мехмонга тик боқманг, етмасин озор»,
Ўзбек ҳолатига чалманг-да оҳанг,
«Андишанинг отини қўрқоқ атаманг»!
Бешикдан бизларга мерос камтарлик,
Меҳмонни отадек улуғ кўрмоқлик,
Келдингиз, бўлмасин, ҳаёл ичра жанг,
«Андишанинг отини қўрқоқ атаманг»!
Мехмоннинг қадами биз учун байрам,
Сизга ҳурмат боис, боғимиз кўркам,
Шод бўлдик қалбга қалб бўлса ҳамоҳанг
«Андишанинг отини қўрқоқ атаманг»!
Диёримга келсангиз деймиз «бош узра»,
Кўнгли тоза меҳмон бизда ҳузурда,
Сизда бузилмасин ақл ила онг,
«Андишанинг отини қўрқоқ атаманг»!
Дунёни бағрига сиғдирар ўзбек,
Лекин химояда туради шердек,
Буларни алдаса бўлади деманг,
«Андишанинг отини қўрқоқ атаманг»!
Андиша, ҳаё бу таржимаси чўғ,
Сизни тилингизда бундайин сўз йўқ,
Хурматингиз билинг, ортиқ сўз деманг,
«Андишанинг отини қўрқоқ атаманг»!
Билиб индамаслик «ёмон» фикрини,
«Андиша» дейилар билинг зикрини,
Меҳмонсиз сўзимни ҳеч оғир олманг,
«Андишанинг отини қўрқоқ атаманг»!
Бир-бор индамадим…
Ваши отзывы
- Коментарии