Артур Таймазовга

kod
Артур Таймаз, сўздан қайтмас,
Кучим бор деб, бежиз айтмас.

Сиртлонми у, Қоплонми у,
Енгиб бўлмас Арслонми у?

Кумушранг тан, қайнагай қон,
Ифтихори Она-Ватан!

Усуллари шоширади,
Елкасидан оширади.

Рақибига зўрлик қилиб
Гиламдан ҳам қочиради.

Мшаклари тарам-тарам
Рақибига бермас ором.

Белдан қучиб, айлантириб,
Чархипалак қилар бирам!

Қойил унга ер курраси
Курашчиларнинг тўраси.

Дунё узра янграр бугун
Ишқибозларнинг урраси!!!

"Ай лаб ю!” дейди қизлар
Қариялар уни сизлар.

Ҳурматлардан жўшиб Артур
Яна ғалабани кўзлар!

Уч марта у чемпиондир
Қайнар унда кучу ғурур.

Керак бўлса тўртинчи бор
Олтин медаль унда бўлур!

Рақибларин у титратар
Олишади бундан баттар.

Ғолибликнинг супасида
Байроғимиз ҳилпиратар!!!

Ваши отзывы

  • Коментарии
Яндекс.Метрика