Бой ва Камбағал.
Дата релиза:
Просмотров: 174
Просмотров: 174
Средний балл: 0
1. БОЙ хикматли сўз айтса "Доносиз”
дейишади, КАМБАҒАЛ хикматли сўз айтса
"Сергап”, "Бачкана” дейишади.
2. БОЙ индамаса улуғ кўринади, КАМБАҒАЛ
индамаса гунг кўринади.
3. БОЙ мулойим бўлса "Ўзини босиб олган
улуғ инсон” дейишади, КАМБАҒАЛ мулойим
бўлса "Қўрқоқ” дейишади.
4. БОЙ шижоат кўрсатса қахрамон кўринади,
КАМБАҒАЛ шижоат кўрсатса қўпол ва нодон кўринади.
5. БОЙ кулса қўшилишиб кулишади,
КАМБАҒАЛ кулса хунук кўринади.
6. БОЙ айб иш қилса "Шўхлик қилибди”
дейишади, шу айбни КАМБАҒАЛ қилса
"Жиноятчи” дейишади.
7. БОЙга моддий ёрдам КАМБАҒАЛга
насихат.
8. Оғзи қийшиқ бўлса хам БОЙнинг боласи
гапирсин!
9. БОЙ саховат кўрсатса "Сахий” дейишади,
КАМБАҒАЛ саховат қилса "исрофгар”,
"чиранишини қаранг” дейишади.
10. БОЙ дабдабали тўй қилса андиша қилиб
кам одам боради, КАМБАҒАЛ дабдабали тўй қилса хамма боради ва хатто камига идишларни синдириб қайтишади.
11. БОЙнинг ота-онаси фарзандлари бошида
ё тожи ё хожи КАМБАҒАЛнинг ота-онаси ё касал ё ўсал.
12. БОЙнинг топгани оғзига кетади,
КАМБАҒАЛнинг топгани қозига кетади.
13. БОЙ олгани "хадя” дейилса КАМБАҒАЛнинг олгани "пора” дейилади.
14. БОЙ аксирса "Соғ бўлинг”, КАМБАҒАЛ
йўталса "Кўк йўтал”.
15. БОЙ қариса "Бой ота” КАМБАҒАЛ қариса
"Сассиқ чол”.
16. БОЙлар айтганда мақтовга сазовор
бўлган сўзни КАМБАҒАЛ айтса уни нафрат ва
таъна билан қарши оладилар.
17. БОЙ янги кийим кийса "Қутлуғ бўлсин”,
КАМБАҒАЛ янги кийса "Қайдан олдинг?”
дейишади.
18. БОЙга сўрамаса хам қарз беришади,
КАМБАҒАЛга сўраса хам бир мири йўқ.
19. БОЙ ўлса жанозаси масжидда, КАМБАҒАЛ
ўлса гўрковнинг бозорда иши чиқиб қолган бўлади.
20. БОЙ келса "Тўрга ўтинг!” КАМБАҒАЛ келса "Самоварга қара!”
21. БОЙ ухласа "Дам оляптилар” КАМБАҒАЛ
ухласа "Ғафлат босган хонасалот”.
22. БОЙ рақсга тушиб ўйнаса қистир-қистир,
саргаддонга навбатга тур, КАМБАҒАЛ ўйнаса
рақси масхара.
23. БОЙ ичса "табаррук қилдилар”,
КАМБАҒАЛ ичса "ахмоқ бадмаст”.
24. БОЙнинг қизи қилиқ қилса эркатой,
КАМБАҒАЛнинг қизи қилиқ қилса
"тарбиясиз”.
25. БОЙ қизининг юзидаги хол КАМБАҒАЛ қизининг юзида бўлса сепкил.
26. БОЙнинг тиржайиши табассум,
КАМБАҒАЛнинг табассуми тиржайиш.
27. БОЙнинг эгнига туянинг устида хам.
зарчопон ёпишади, КАМБАҒАЛни туяни
устида хам ит қопади...
Ваши отзывы
- Коментарии