ФАРИШТА ВА ШАЙТОН
Дата релиза:
Просмотров: 201
Просмотров: 201
Средний балл: 0
Икки елкам узра фариштам туриб,
Бало-қазолардан асрармиш тинмай
Буни бошим узра шайтонлар кўриб,
Мени ёмон йўлга чорлар эринмай.
Эх шайтон, макрингдан тўйиб кетдим рост,
Сал мени ҳолимга қўйсанг бўлмасми,
Шу қадар инсонга қилганмисан қасд,
Минг йиллаб китобинг сира тўлмасми.
Сени деб фариштам кетиб қолмасин,
Мен у сиз яшашни истамайман хам,
Фариштам курашиб сира толмасин,
Йўқса ўзим сенга бераман барҳам.
Юрган йўлим узра қўймайман тилдан,
Аллоҳим номини кейин кўрасан,
Пайғамбарим номини тушурмай дилдан,
Мен шундай юраман хуноб бўласан.
Менга тишинг ўтмас, фариштам айтди,
Сен Ҳудо қарғаган махлуқсан холос,
Қанча муслималар изингдан қайтди,
Мен ўша фариштамни қиламан эъзоз.
Ваши отзывы
- Коментарии