Hayotiy statuslar , Aforizmlar, Tsitatalar

kod
Дўстлар сохта бўлиши мумкин, лекин душманлар ҳамиша ҳақиқий бўлади. 
☝ 
Аҳмоқ киши кексайиб ақлли бўлиб қолмайди. 
☝ 
Қасам ичиш... Сув ичишдан хам осон бўлиб кетти.. 
☝ 
Пулдорлик - барча балою-офатлар, муаммолар ва оч-кўзликка олиб келади. Пулсизлик ҳам худди шунга сабаб бўлади. 
☝ 
Болаларингизни тарбияламанг, улар барибир ўзингизга ўхшашади. Шунинг учун ўзингизни тарбияланг. 
☝ 
Уч нарсани ортга қайтариб бўлмайди: 
- Отилган ўқ. 
- Айтилган сўз. 
- Ўтган вақт. 
☝ 
Йигит: «Хиёнат қилмйман»- дейди, буни иложи йўқ... 
Чол: «Хиёнат қиламан»- дейди, буни ИМКОНИ йўқ... 
☝ 
Биз челаклаб насиҳат қиламизу, ўзимиз томчилаб амал қиламиз... 
☝ 
Пулни севмайман... Аммо пул асабларимни тинчлантиради... 
☝ 
Танишлар сенга «Салом»- деб эмас, «Ассалому алайкум»- деб мурожат қилишни бошлаганларида ёшинг катта бўлиб қолганлигини сеза бошлайсан... 
☝ 
Эркак - ҳеч қачон хотини ва машинасидан нолиши керак эмас... 
Чунки иккисини хам ўзи танлаган... 
☝ 
Ҳаёт - бу катта супермаркет. Ҳоҳлаган нарсангни ол, лекин унутма, касса олдинда турибди. Ҳаммасини ҳақини тўлашинг керак. 
☝ 
Тўғри иш қилсанг биров эсламайди, аммо хатога йўл қўйсанг ҳеч ким унутмайди... 
☝ 
Шуни билгинки, шахмат ўйинидан кейин шох ҳам пиёда ҳам бир қутига солинади... 
☝ 
Мўмин яхши ниятли бўлгани учун алданади, сурбет ёмон ниятли бўлгани учун алдайди... 
☝ 
Номардни уйида бир марта чой ичсанг , «Ўзим катта қилганман»- дейди... 
☝ 
Айбдор одам музлатгич ичида ҳам терлаб кетади... 
☝ 
Уйга борсанг кимдир сени интиқлик билан кутаётганини билиб яшаш – тенгсиз саодат... 
☝ 
Борига шукур қиламан...!!! 
Йўғига худо ҳоҳласа эришаман...!!!

Ваши отзывы

  • Коментарии
Яндекс.Метрика