ИТОАТ

kod
"Мен сафарга кетяпман хотин,
Рухсатимсиз чиқма кўчага.”
"Хўп бўлади”- деди аёл жим,
Хотиржамлик чўкди ўртага.

Икки кунча ўтиб орадан,
Тақиллади дарвоза секин.
"Ким у”- аёл сўради ундан
"Мен отанинг дўстиман қизим

Отанг бетоб ётибди уйда,
Шуни сенга айтгани келдим.”
Аёл деди, титроқ, куйда:
"Шифо берсин яхшиям билдим

Боролмайман лекин минг афсус,
Эрим кетган олис сафарга.
Чиқма деган кўчага эссиз,
Келса бориб келамиз бирга.”

Икки соат ўтмасдан яна
Тақиллади дарвоза қаттиқ
"Ким у” – аёл деди баралла
"Укангизман” – гапирди аччиқ

"Отам бироз оғир аҳволда,
Сизни сўраб кутяпти ҳалак.
Падарингиз ахир ҳар холда,
Тош эмасдур сиздаги юрак!”

"Укажоним, хато ўйлама,
Поччанг келсин сафардан қайтиб.
Ҳеч қаерга чиқма деганда,
Шифо берсин, бориб қўй айтиб.”

Ука кетди, қайтиб ортига,
 Опа бироз сиқилди, ёнди.
Алам қилди кетолмай бирга,
Садоқати туфайли қолди.

Икки кундан кейин дарвоза
Тақилларди, яқинроқ тушга
Аёл кўнгли ўртаниб роса
Улгурмади ким у дейишга

"Опа, отам қилдилар қазо
Босмадингиз бир бора қадам
Аёл йиғлаб дерди: Эй, Худо
Жаннатларга кирсинлар дадам.

Ҳеч нарсани ўйламай аёл,
Дарвозадан чиқмоқчи бўлди.
Шу пайт кетди эрига ҳаёл,
Чорам йўқ деб, ерга йиқилди.

Ука жахл қилди-ю, қайтди,
Тушунмасдан опани бир зум
Шундай бўлган замон у пайти
Телефонлар бўлмаган удум.

Уч кун ўтиб, сафардаги эр,
Қайтиб келди соғу-саломат.
Воқеани тинглаб эри дер:
Бормабсан-да, аттанг ўша пайт

"Гапингизни ерда қолдирсам, 
Гунохидан қўрқаман буни.
Индамасдан билганим қилсам,
Қийналаман охират куни.”

Йиғлаганча ухлади аёл,
Тушга кирди ўлган отаси.
Унга кулиб қўйдида хиёл:
"Қизим, яхши деди ҳаммаси.

Бир амалинг ёқиб Худога,
Аллоҳ менга мукофот берди.
Итоатгўй бўлгандинг эрга,
Жаннатиймиз хаммамиз энди.

Қара, жаннат рўйхатларида:
Онанг, уканг, эринг ва ўзинг.
Қариндошлар жамдур барида,
Олдимда ҳам ёруғдир юзинг.

Қай ҳолатда ўлса хам бари,
Жаннатларга бўлар мушарраф.
Севинтирди жон қизим мани,
Сенинг отанг эканим шараф.”

Сесканди-да уйғониб бирдан, 
Сўзлаб берди онага тушин.
Она деди: "Бу ишин чиндан,
Тахсинларга арзиркан қизим.” 

Ваши отзывы

  • Коментарии
Яндекс.Метрика