- "Mусулмон кишининг назари бирор номахрам аёлга тушса-ю, Аллоҳ учун нигоҳини пастга қаратса, Аллоҳ таоло унга ибодатни лаззатини насиб қилади".
Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари айтадилар:
- "Шогирдларим ибтидода зикрдан баҳра олганларини ва эндиликда эса аста-секин ўша баҳра йўқолиб бораётганини айтишди. Бунинг сабаби эса уларнинг БАДНАЗАРлик билан бегона аёлларга кўзлари тушиб қолганидир. Бадназарликнинг яна бир офатларидан бири ризқни кесилишидир. Муттасил шу дардга йўлиққан одамнинг хонадонида барака қолмайди. Шайтон жаннатдан қувилиб, Аллоҳ таолодан одам болаларини гумроҳ қилишлик учун рухсат оларкан, ўнгидан-чапидан, орқасидан-олдидан келаман деб ваъда қилган-у, лекин пастки тарафдан келаман деб ваъда қилмаган. Шунинг учун Аллоҳ таоло: