Хар биримиз борар жойимиз бир қабр...!

kod
Аллоҳ бандасини пуллик қилса ,
Банда шайтонга қуллик қиларкан.
Шон~шухрат бериб назар солса,
Етим~есирлардан хазар қиларкан.
Беш бармоғин оғзига солиб,
Яна камига нолиб қўяркан.
Аллоҳ номини унутиб қўйиб,
Ночорларни кўзин ўяркан.
Қўшниси қаттиқ нон еб ўтирса,
Бой хар куни байрам қиларкан.
Ночорга омад кулиб боқса,
Карвон устида ит ҳам қопаркан.
Ота~она тириклик чоғида,
Ожиз банда қадр қилмай қўяркан.
Кўзин юмганда ҳаёт чоғида,
Йиғлаб ортидан қўйлар сўяркан.
Баъзиларни кўзи оч~у нафсига қул бўларкан.
Харом нарсаларни қиларкан мўлжал,
Шайтон еган луқмани еб тиқилса,
Жонин минг азобга соларкан ажал.
Эй банда ўзингга қилмагин жабр,
Яхши~ёмон кунлар синовли давр.
Аллоҳ берганига қилақол сабр,
Хар биримиз борар жойимиз бир қабр...!

Ваши отзывы

  • Коментарии
Яндекс.Метрика