Кушнинг..!

kod
Шоир Бахтиёр Турсунов. 
Қўшни қийналганда ёрдам бермоқлик, 
Ўзбекка ҳўв, қадим замондан қолган. 
Иссиқ-совуғида йўқлаб турмоқлик 
Туйғусини Аллоҳ дилига солган. 

Бунчалар шафқатли, бунчалар ҳамдард, 
Бу хислат қайси бир миллатда мавжуд? 
Қўшни касал бўлса, тортишади дард, 
Қўшни билан ўзбек бир тан, бир вужуд. 

Ўғлони вояга етса қўшнисин, 
Қизини турмушга берса, қувонар. 
Қўшнилар байрамлар аро қувнасин, 
Қўшни ютуғидан кўзлари ёнар. 

Дейдилар «қўшнинг тинч, демак, сен ҳам тинч», 
Қўшнинг кулфат ичра бўлса, нотинчсан. 
Ахир бирга бўлган уйлар аро синч, 
Қўшни уй бузилса сен ҳам носинчсан. 

Ҳабар ол қўшнингнинг ҳол-аҳволидан, 
Қийналса ёрдам бер, ҳолисанлиллоҳ. 
Хабар олиб турсанг қўшнинг ҳолидан, 
Ризқингга барака беради, Аллоҳ . 

Қўшни қийналганда ёрдам бермоқлик, 
Бордир ўзбекларнинг қонида азал. 
Иссиқ-совуқ кунда ёндош турмоқлик 
Янаям қадимдир янаям азал.

Ваши отзывы

  • Коментарии
Яндекс.Метрика