Мухаммад Юсуфдек шеър ёзолмадим.
Дата релиза:
Просмотров: 177
Просмотров: 177
Средний балл: 0
Мухаммад Юсуфдек шеър ёзолмадим,
Фарёд урса ҳамки, қалбда дардларим,
Аммо шеъримдан ҳам воз кечолмадим,
Чўлтоқ мисраларга тўлди дафтарим.
Онам мени соқов туққанми экан?
Ё тилимга чипқон чиққанми экан?
Юрагим боғини босганда тикан,
Чўлтоқ мисраларга тўлди дафтарим.
Шеърни чунон қоидаси бўлади,
Уни сабри борлар удда қилади,
Менинг ёзганимга ҳамма кулади,
Чўлток мисраларга тўлди дафтарим.
Улуғ Ватанимни севаман беҳад.
Битгим келаверар унга шеърий хат,
Менга сал иқтидор етмайди фақат,
Чўлтоқ мисраларга тўлди дафтарим.
Муҳаммад Юсуф-ку, энди қайтмайди,
Менинг эса сира шеърим битмайди,
Токай бир зўр шоир фикрин айтмайди,
Чўлтоқ мисраларга тўлди дафтарим
- Теги:
Мухаммад, Юсуфдек, ёзолмадим., ШЕЪР
Ваши отзывы
- Коментарии