Охиратда жаҳаннамга раво қилмагин.

kod
Одамлар ёнларида ибодат қилсам,
Ёлғиз қолганимда гуноҳлар қилсам,
Шайтонни ўзимга душман деб билиб,
Унинг айтганларин ҳар онда қилсам,
Ё Раббим бу ҳолимни Ўзинг ўнглагин
Оқибатда жаҳаннамга раво қилмагин.

Хилма-хил неъматлар, ёқмаса таом,
Катталарга аввал бермасам салом,
Динимни ва шаънимни ҳимоя қилиб,
Золим олдида айтмасам ҳақ калом,
Аллоҳим бу ҳолимни Ўзинг ўнглагин,
Охиратда жаҳаннамга раво қилмагин.

Фақат ўзим ўйлаб тебранса қалам,
Ўтмишимни эслаб қилса гар алам,
Ҳаққим ҳимоясин қилолмасам ҳам,
Эй Роббим фақат сенгадир нолам,
Аллоҳим бу ҳолимни Ўзинг ўнглагин,
Охиратда жаҳаннамга раво қилмагин.

Ошга чақирилган он югуриб борсам,
Ундан кеч қолмай деб улгуриб босам,
Ҳатто ибодатдан юз ўгириб борсам,
Фақат нафсимни деб яшасам, юрсам,
Эй Роббим бу ҳолимни Ўзинг ўнглагин,
Охиратда жаҳаннамга раво қилмагин.

Кунларим қуёшсиз ўтиб бормоқда,
Ойсиз тунларим ҳам ўтиб кетмоқда,
Умрим ҳам заволга етиб бормоқда,
Малакул-мавт жоним олмасдан бурун,
Аллоҳим бу ҳолимни Ўзинг ўнглагин,
Охиратда жаҳаннамга раво қилмагин.

Ваши отзывы

  • Коментарии
Яндекс.Метрика