Онаизор.

kod
Шоир Бахтиёр Турсунов. 
Ўғлин дарди билан оқарган кокил, 
Сочда тешик танга турар чиринглаб, 
Қўшнилар эшитиб қолади қойил, 
Ўғлига аталган мақтовни тинглаб. 

Тингланг, қадоқ қўли нени сўзлайди, 
Асли кўзи пинҳон ерни излайди, 
Сўзсиз ҳурмат қилиб ҳама сизлайди 
Ўғлига аталган мақтовни тинглаб. 

Бир ойда бир, аҳвол сўролгани йўқ, 
Ишдан ортиб келиб кўролгани йўқ, 
Аммо кўзингизда порлаб кетар чўғ, 
Ўғлига аталган мақтовни тинглаб. 

Яхши эканига қилмайсиз шубха, 
Гарчи қилолмади, вақт топиб тухфа, 
Лол бўлиб қоласиз, яхшими шунча? 
Ўғлига аталган мақтовни тинглаб. 

Шўрлик фарзандини мақтайди фақат, 
Интизор тургандай унга мамлакат, 
Эрир дилингизда бўлса гар нафрат, 
Ўғлига аталган мақтовни тинглаб.

Ваши отзывы

  • Коментарии
Яндекс.Метрика