Шукр қилмаймиз....

kod
Шукр қилмаймиз.... 

Бойларга ҳавасдамиз ночордан қилиб ҳазар, 
Юқорига интилиб, пастга солмаймиз назар 
Аслида бой кўнглини қандайлигин билмаймиз, 
Энг пастда бўлмасакда, бунга шукр қилмаймиз... 
*** 
Гоҳо нолиб қоламиз: машинамиз йўқ эмиш, 
Қўшни давлатдагилар биздан кўра тўқ эмиш, 
Лекин ҳақиқий очлик нималигин билмаймиз, 
Ҳар куни ош есакда, бунга шукр қилмаймиз... 
*** 
Ҳар кун дунёда минглаб киши очдан ўлади, 
Бир қултум сув топилса шунга хурсанд бўлади. 
Лекин биз ношукурлар улар холин билмаймиз, 
Подшоҳдек яшасакда бунга шукр қилмаймиз... 
*** 
Неча минглаб кишилар кўриш бахтидан маҳрум, 
Яна қанча минг киши юриш бахтидан маҳрум. 
Кўз, оёқ қандай буюк неъматлигин билмаймиз, 
Кўриб, юриб турсакда бунга шукр қилмаймиз... 
*** 
Бугун дунёда кўплар хочларга сиғинмоқда, 
Яна кўплари мурдат, шайтонга чўқинмоқда, 
Исломда туғилмоқ бахт эканлигин билмаймиз, 
Мусулмон бўла туриб, бунга шукр қилмаймиз... 
*** 
Гоҳи туққан онамиз эсдан чиқиб қолади... 
Телефон қилиб ўзлари биздан хабар олади. 
Улар ғаниматимиз, лекин буни билмаймиз, 
Онамиз бўла туриб, бунга шукр қилмаймиз... 
*** 
Чироғу газ йўқ бўлса чидолмайди сабримиз, 
Чироқсиз ўтсак ҳамки ёруғ бўлсин қабримиз. 
Тирикликни ўзи бахт эканлигин билмаймиз, 
Ёруғ оламда яшаб, бунга шукр қилмаймиз... 
*** 
Салгина дард йўлиқса, бахтсиз санаймиз ўзни, 
Тезроқ шифо топмасак, буриштирамиз юзни. 
Дард гуноҳга каффорот эканлигин билмаймиз, 
Давосин берса Аллоҳ, бунга шукр қилмаймиз... 
*** 
Девор оша масжидга ўтишга вақт топмаймиз, 
Азонни эшитсакда намозга деб чопмаймиз, 
Бенамозлик қанчалар кулфатлигин билмаймиз, 
Биз ислом умматимиз, бунга шукр қилмаймиз... 
*** 
Одно гуруҳларидан бир зум ортда қолмаймиз, 
Шеъру мавзулар ўқиб, коммент ёзиб толмаймиз. 
Бу шеърларда аслида танбеҳи бор, билмаймиз 
Классларни босамиз, лекин амал қилмаймиз...

Ваши отзывы

  • Коментарии
Яндекс.Метрика