ТЎҒРИ ЙЎЛ

kod
Опажон бу ёққа онам жўнатди,
"Уни тез олиб кел” деди ўртаниб.
Кўпроқ пул топгин деб сизга ким айтди,
Сизни кутяптилар волидам ёниб.

Бу ерда нима бор, юрибсиз дайдиб.
Мусофир одамнинг қадри бўлмайди.
Жон опа, қўзғалинг, кетайлик қайтиб,
Юзга айтган гапнинг захри бўлмайди.

Бунча очиқ-сочиқ кийибсиз кийим,
Ёнингизда юрган бу эр бўлмайди
Хуснингиз кетгач у қилар бир тийин,
Ишонманг, хеч бири яхши кўрмайди.

Уйда фарзандингиз ётибди кутиб,
Хар куни расмингиз қучиб йиғлайди.
Дастурхон бошида аламлар ютиб,
Онам бечорани бағрин тиғлайди.

Отам бўлганда-ку, бошқа гап эди
Онамнинг ўзи қолди мунғайиб
Сиз хам ёндирманг-да, онамни энди
Кўчага чиқолмай қолди сарғайиб.

Онамнинг бошида синяпти калтак,
Аммамлар зардалар қилиб кетяпти.
Қўшнилар дейишди сизни "енгилтак”
Келган совчилар хам қайтиб кетяпти.

Пулингиз керакмас, ўзингиз керак
Уйимиз таъмирдан чиқмасин майли
Сиздаги опажон, у қандай юрак.
Олдингизга келдим соғинч туфайли.

Онамнинг холига ачинмайсизми
Ўғлнгиз кўнглини чўктириб қўйманг
Бари бир хам олиб кетаман сизни
Айтган гапларимни яхшилаб ўйланг.

Бу ерда қадр йўқ, бир бора қаренг.
Адашган кимсалар йиғлаб юрибди
Бунча бўянибсиз бўлиб ранг баранг
Истара дегани ўлиб бўлибди.

Ўзбекнинг қизига ибо ярашар,
Ватанда яшашга етмас хеч нима
Хаётда билмасдан кўплар адашар
Воз кечинг, чет элдан кўзингиз юма

Уйда сизни хамма кутиб ётибди.
Остона изингиз соғинган опа
Бир пастда вақт ўтиб, тонг хам отибди.
Бирга кетмасангиз бўламан хафа.

Қайтсангиз бўлгани бугундан бошлаб
Хамма уй ишларини ўзим қиламан.
Онам иккингиз кўнглингиз хушлаб
Чучвара, сомсалар қилиб бераман.

Кетсангиз бўлгани мен билан қайтиб
Хаммаси изига тушар опажон
"Келмайман бу ерга” кетинг сиз айтиб
Айрилмай яшаймиз энди хеч қачон 

Ваши отзывы

  • Коментарии
Яндекс.Метрика