Қулоқ тутгин биродар, айтай сенга ҳикоят

kod
Қулоқ тутгин биродар, айтай сенга ҳикоят, 
Шояд эшитиб буни, топгайдирсан ҳидоят. 
Ўлим келиб тўсатдан, бир йигит барвақт ўлди, 
Гуноҳлари кўп экан, қабри оташга тўлди. 

Йиллар ўтди орадан, йигит қийноқда ётар, 
Кўтарилмас азоблар, кундан кун бўлар баттар. 
Аммо бир кун қабрга келди икки фаришта, 
Зулмат босган бу қабр, бирданига ёришди. 

Фаришталар дедилар: "Битди қабр азоби, 
Энди сизга бўлмагай Аллоҳнинг ҳеч ғазаби. 
Бу совғалар сиз учун, бўлсин сизга муборак. 
Бизларнинг келишимиз, сизга жаннатдан дарак". 
www.Sherlaruz.com

Йигит деди: "Малаклар, сизлар шошиб қолибсиз, 
Лойиқмасман совғага, сиз адашиб келибсиз. 
Орзуларим кўп эди, ўлиб кетдим армонда, 
Лойиқмасман совғага, қилманг мени шарманда. 

Ётавериб бир жойда, кўникдимку сабрга, 
олиб бориб беринглар, уни бошқа бировга". 
Фаришталар дедилар: "Биз қилмаймиз ҳеч хато, 
Бу совғалар сиз учун, сизга қилинган ато. 

Жон олувчи фаришта жонингизни олганди, 
Ўша пайт бешикда, фарзандингиз қолганди. 
Инсонларга фарзандлар, берилади омонат, 
Омонатга хиёнат - ўргатмаса диёнат. 

Аёлингиз тарбия қилди ёлғиз болани, 
Фарзандингиз шу бугун, ўрганди "Бисмиллаҳ"ни. 
Қабрингизни тарк этар, энди азоб-ғавғолар, 
Диёнатли фарзанддан, келаверар совғалар. 

Яхши қолгин эй йигит, сўзимиз ростдир ишон", 
Фаришталар кетдилар, қабр бўлди нурафшон. 
Охиратни унутдик, дунёларга берилиб, 
Савоб ишни ор билиб, гуноҳ қилдик керилиб. 

Бисмиллоҳни ўрганиб, шунча савоб бўлса гар, 
Қанча савоб бўларкан, Қуръон ўқиса агар. 
Дуо қилинг азизлар, фарзандлар олим бўлсин, 
Биз қабрда ётганда, қабримиз нурга тўлсин

Ваши отзывы

  • Коментарии
Яндекс.Метрика