Умрим утганини билмай колибман! Бахтиёр Турсунов шеъри.
Дата релиза:
Просмотров: 214
Просмотров: 214
Средний балл: 0
Юрмадим ҳеч қачон ўзимни тергаб,
Танам қовжирабди, ёрилибди лаб,
Умрим ўтганини билмай қолибман!
Кўнгил қаримайди, кўнмайди ақлим,
Жисмим ерда қолар, самода кўнглим,
-Ота қаридингиз, демасанг ўғлим,
Умрим ўтганини билмай қолибман!
Хижолат чекасан тинчликмикан деб,
Нега кузатасан ортимдан хадеб?
Ташвишда юрибсан мени ғамим еб,
Умрим ўтганини билмай қолибман!
Чўчитиб юборма бехосдан келиб,
Бугун хаётимни сархисоб қилиб,
Бир мудом хаёллар келмаса ғолиб
Умрим ўтганини билмай қолибман!
Қўзғалишим бир оз қийинроқ бугун,
Лекин ғайратим зўр, юракда чақин,
Энди хаётимни якуни яқин,
Умрим ўтганини билмай қолибман!
Айтишга ғурурим йўл қўймасада,
Кўзим кўрмай қолар зоғ чўқмасада,
Ажал келиб турар кўз тўймасада,
Умрим ўтганини билмай қолибман!
Ваши отзывы
- Коментарии