Узбегим! Бахтиёр Турсунов шеъри.
Дата релиза:
Просмотров: 223
Просмотров: 223
Средний балл: 0
Ватанни мақтаган ширин сўзингдан,
Айирмасин мени ҳечам ўзингдан,
Ўзбегим, эй буюк, ўзи бегимсан!
Сен икки дарёнингёлғиз эгаси,
Яратган эгамнинг ўзинг эркаси,
Бир қалқсанг қайтади ёвлар нафаси,
Ўзбегим, эй буюк, ўзи бегимсан!
Инсофу-диёнат қалбингнинг қўри,
Ақлда беллашсин дунёни зўри,
Беллашса қурийди рақибнинг шўри,
Ўзбегим, эй буюк, ўзи бегимсан!
Ой юзли келинлар сулув бунчалар,
Кўзлари меҳрибон, лаби ғунчалар.
Кўнглингда орзулар бисёр қанчалар,
Ўзбегим, эй буюк, ўзи бегимсан!
Дунё лол боболар қилган ишига,
Тоғларни забт этган келса ҳушига,
Дуппилар ярашган тилла бошига
Ўзбегим, эй буюк, ўзи бегимсан!
Халқим, соддадилим, ўпай кўзингдан,
Ватанни мақтаган, ширин сўзингдан,
Айирмасин мени, ҳечам ўзингдан,
Ўзбегим, эй буюк, ўзи бегимсан!
Ваши отзывы
- Коментарии