Мақбарамни Қиблагохлар ўнг томонидан қазинг, Бул васият барчасини қабрима бир-бир ёзинг. Волидам берган сутингга рози бўлгин мен учун, Уч гўдак фарзанди туҳфам хур диёрлардан қазинг.
Волидам, опаларим, ҳам ақраболар андадир, Барчамиз ҳам бир куни шул манзилимиз шундадир. Бир дақиқа бунда бўлсак, бир нафасда андадир, Гар қазо тилда калима куйи маконидан қазинг.
Молу-мулкингга ишонма одамисан беақл, Тонгда бўлмасдан қиёмат, қилмишингга тавба қил. Не азиз жонлар келиб кетди, кетурмиз шуни бил, Барчамиз ҳам бир куни тупроқ маконидан қазинг.
Ҳеч киши дўстлар менингдек ёри жони ўлмасин, Олти бола ёш қолиб бағрини ўгай тилмасин. Бул Ўрунбой саргузашти лақаби "Қамар” десин, Асли наслим шаҳри Ўшдир манзили ёримдан қазинг. Ўринбой РАҲМОНОВ, Ўш шаҳри, Сулаймон тоғи август 1960 йил.